«Барселона» вингери Ламин Ямал Чемпионлар лигасида янги рекорд ўрнатди.
19 ёшли футболчи мусобақа умумий босқичининг 1-турида «Фейеноорд»га қарши ўйин охирида жарима зарбасидан гол урди.
Opta маълумотига кўра, Ямаль бу натижа билан «Реал» ярим ҳимоячиси Арда Гюлернинг рекордини янгилади. У Чемпионлар лигасида жарима зарбасидан гол урган Ла Лига клуби тарихидаги энг ёш футболчига айланди.
Ханси Флик шогирдлари мазкур учрашувда «Фейеноорд»ни 5:1 ҳисобида тор-мор қилди.













