Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

«Тоттенхэм» ва «Манчестер Юнайтед» бир ҳужумчига қизиқмоқда

Баҳо:
+ | -

«Брюгге» марказий ҳужумчиси Николо Тресольди Англия Премьер-лигасининг икки клуби қизиқишлари доирасига тушди.

TEAMtalk маълумотига кўра, 22 ёшли немис футболчисига «Тоттенхэм» ва «Манчестер Юнайтед» қизиқиш билдирмоқда. Ҳар икки клуб скаутлари Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 1-туридаги «Брюгге» — «Астон Вилла» учрашувида форварднинг ҳаракатларини кузатган.

Манба таъкидлашича, Тресольди «Тоттенхэм»нинг трансфер рўйхатида юқори ўринда турибди. Лондонликлар ҳужум чизиғини кучайтириш ва унга хилма-хиллик қўшишни истамоқда. «Манчестер Юнайтед» эса футболчини кўпроқ келажак учун мўлжалланган вариант сифатида кўриб чиқмоқда.

Тресольди жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 7 та ўйинда 5 та гол урди.

Transfermarkt унинг трансфер қийматини 25 млн еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 15:32, 10.09.2026.
Ўқилди: 1059 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик