«Барселона» Ханс-Дитер Фликнинг бош мураббий сифатидаги ишидан мамнун. Шунга қарамай, катта клублар қисқа муддатли натижалар билан бирга узоқ муддатли режалар ҳақида ҳам ўйлайди. TEAMtalk нашри маълумотига кўра, каталонияликлар келажакда Микель Артетани жамоа бош мураббийи этиб тайинлаш имкониятини кўриб чиқмоқда.
«Вазиятдан хабардор манбаларнинг маълум қилишича, “Барселона” Артетани бир кун келиб “Камп Ноу”га қайтармоқчи.
Бу мутахассиснинг бир неча бор келажакда ватанига қайтиб, катта клубни бошқариши мумкинлиги ҳақида билдирган фикрлари фонида юз бермоқда», — дейилади материалда.
Микель Артета «Барселона» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Испаниялик мутахассис 2019 йил 22 декабрдан буён «Арсенал»ни бошқариб келмоқда. Ўтган мавсумда Артета қўл остида «канонирлар» Англия Премьер-лигасида чемпионликни қўлга киритди.













