Кириш Регистрация
10/09 19:00 Динамо 1-0 Қизилқум
10/09 19:00 Андижон 2-1 Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм 0-0 Сўғдиёна
10/09 21:45 Фенербахче 1-1 Рома
10/09 21:45 ПСВ 1-1 Шахтёр
10/09 23:59 Ман. Юнайтед - Сабаҳ
10/09 23:59 Бавария - Буде-Глимт
10/09 23:59 Комо - РБ Лейпциг
10/09 23:59 Славия - Ланс
11/09 19:00 Локомотив - Машъал
11/09 19:00 Бухоро - Навбаҳор

Превью. “Бухоро” – “Навбаҳор”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 21-тури доирасидан ўрин олган учрашувда "Навбаҳор" сафарда “Бухоро” меҳмони бўлади.

Мазкур клублар Суперлига (олий лига) ўйинларида 63 марта ўзаро рўбарў келган. Ушбу 63 та баҳсдан 35 тасида жамоамиз ғалаба қозонган бўлса, 18 та учрашувда бухороликлар зафар қучишган, 10 та ўйинда эса дуранг қайд этилган.

“Навбаҳор” шу кунга қадар ўзаро баҳсларда 112 та тўп киритиб, ўз дарвозасидан 68 марта тўп олиб чиққан. Ушбу клубларнинг ўзаро ўйинларида наманганликлар 115 очкони, бухороликлар эса 64 очкони қўлга киритишган.

Ўзаро учрашувлардаги энг йирик ҳисоб 2001 ва 2025 йиллар мавсумида кузатилган. 2001 йили Наманганда ўтказилган ўйинда “лочинлар” 6:1 ҳисобида ғалаба қозонишган бўлса, бухороликлар эса ўтган йилги мавсумда жамоамизни ўз майдонларида 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратишган.

Шу кунгача Бухорода бўлиб ўтган 31 та баҳснинг 13 тасида мезбонлар, 11 тасида эса наманганликлар зафар қучишган. Еттита учрашувда эса томонлар дурангга имзо чекишган. Бухороликлар ўз майдонларида бўлиб ўтган ўйинларда наманганликлар дарвозасига 46 та тўп киритиб, ўз дарвозаларидан 43 та тўп олиб чиқишган.

Эслатиб ўтамиз, “Бухоро” – “Навбаҳор” баҳси Бухоро шаҳридаги “Бухоро” СМ стадионида 11 сентябрь куни соат 19:00да старт олади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: fcnavbahor.uz
Киритилди: 23:01, 10.09.2026.
Ўқилди: 543 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик