Молдовадаги «Реал Сирець» клуби Александр Безимов билан хайрлашганидан бир кун ўтиб, янги бош мураббийини эълон қилди. Жамоани 46 ёшли Станислав Лука бошқаради.
Лука фаолияти давомида «Милсами» клубида бош мураббий ёрдамчиси сифатида ишлаган. Шунингдек, «Сфинтул Георге» ва Кишинёвнинг «Зимбру» жамоаларида ҳам фаолият юритган.
«Реал Сирець» жорий мавсумда Молдова футболининг олий лигасида илк бор иштирок этмоқда.













