«Комо» бош мураббийи Сеск Фабрегас Чемпионлар лигаси умумий босқичининг биринчи турида «РБ Лейпциг» устидан қозонилган 4:1 ҳисобидаги ғалаба ҳақида фикр билдирди.
«Жуда хурсандман, аммо бу қувонч атиги беш дақиқа давом этади. Чунки душанба куниёқ «Парма»га қарши ўйнаймиз ва унга тайёргарлик кўришимиз керак.
Албатта, бу клуб ва бутун шаҳар учун тарихий кеча эканини тушунаман. Ўтган мавсумда қилган меҳнатимиз эвазига бу совғага муносиб бўлдик. Аммо бизнинг асосий устувор вазифамиз А Серияда муваффақиятли иштирок этиш бўлиб қолади.
Бизда ёш жамоа бор. Чемпионлар лигаси бизга қўшимча куч ва мотивация беради, аммо чемпионатда ўз имкониятларимизни тўлиқ намоён қила олмасак, жуда жаҳлим чиқади.
Биз камтар бўлиб қолишимиз ва ҳар уч кунда бор кучимизни беришимиз керак. Мавсум жуда қийин бўлиши кутилмоқда, шунинг учун тўғри кайфиятни сақлаб қолиш муҳим», — деди Фабрегас Sky Sport Italia нашрига.
Эслатиб ўтамиз, «Комо» ўз тарихида илк бор Чемпионлар лигасида иштирок этмоқда.













