Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Компани Мусиаланинг қайтиши ва голини алоҳида таъкидлади

Баҳо:
+ | -

«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани Чемпионлар лигаси умумий босқичининг биринчи турида «Будё-Глимт»га қарши ўйинда Жамал Мусиаланинг ҳаракатларини алоҳида эътироф этди.

Мюнхенликлар 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган учрашувда Мусиала 47-дақиқада ҳисобни очди.

«У учун ҳамма хурсанд бўлди — стадиондаги 75 минг мухлис ҳам, телевизор қаршисидаги томошабинлар ҳам. Биз унинг лаҳзаси келишини билардик. У жуда муҳим гол урди. Бу Жамал учун ажойиб ҳолат.

Умид қиламанки, энди асосий эътибор фақат унинг ўйинига қаратилади. У бошқа масалаларни қандай ҳал қилишни яхши билади, биз эса уни тўлиқ қўллаб-қувватлашда давом этамиз», — дея Компани сўзларини BFW келтирди.

Аввалроқ Мусиала соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабаб бир нечта ўйинни ўтказиб юборган эди.

Киритилди: 12:15, 11.09.2026.
Ўқилди: 636 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик