«Ливерпуль»нинг бразилиялик дарвозабони Алиссон Бекер жорий мавсум якунланганидан сўнг клубни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Football Insider хабар берди.
Манбага кўра, «Ливерпуль» Алиссон билан муддати тугаётган шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти. Кутилишича, 33 ёшли голкипер келаси ёзда «Энфилд»ни эркин агент сифатида тарк этади.
Алиссон 2018 йилдан буён «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Жорий мавсумда бразилиялик дарвозабон барча мусобақалар ҳисобида 4 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ўтказиб юборди. У бир учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Англия Премьер-лигасининг дастлабки уч туридан кейин «Ливерпуль» 5 очко жамғариб, турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди.













