Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 2-2 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея 1-0 Япония

Кварацхелия нега гетраларини тушириб ўйнашига изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ»нинг грузиялик вингери Хвича Кварацхелия нега гетрларини баланд кўтармай ўйнай бошлаганини тушунтирди.

«Бу «Наполи» сафидаги биринчи ўйиним эди ва 35 дақиқа давомида оёғим тортишиб турди. Балки дебют сабабли жуда қаттиқ ҳаяжонланган бўлсам керак. Одатда гетрларимни баланд кўтариб ўйнардим, аммо ўша пайтда уларни туширсам, ўзимни енгилроқ ҳис қиламан, деб ўйладим. Шундан кейин гол урдим. Балки шунчаки омадим келгандир, аммо ўшандан бери ҳеч нарсани ўзгартирмасликка қарор қилдим», — деди Кварацхелия The Athletic нашрига берган интервьюсида.

Жорий мавсумда Кварацхелия барча мусобақаларда 5 та учрашувда 1 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди.

Киритилди: 14:48, 12.09.2026.
Ўқилди: 1073 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик