Кириш Регистрация

Дембеле: «Биз ўйин оғир кечишини тушунгандик»

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» ҳужумчиси Усман Дембеле ўтган мавсумда «Арсенал»га қарши Чемпионлар лигаси финалидаги ғалаба ҳақида фикр билдирди. Учрашув 1:1 ҳисобида якунланиб, парижликлар пенальтилар сериясида 4:3 ҳисобида ғалаба қозонган.

«Бу оғир финал бўлди. Биз «Арсенал» жуда кучли жамоа эканини билардик, улар умумий босқичда биринчи ўринни эгаллашганди. Сўнгги йилларда уларга қарши ўйнаш жуда қийин. Шунинг учун учрашув оғир кечишини тушунгандик. Аммо Чемпионлар лигасида ғалабани нишонлаш имкониятига эга бўлиш — ажойиб ҳис. Бу ҳар биримиз хотирасида бир умр қоладиган лаҳза», — деди Дембеле The Athletic нашрига.

Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» Чемпионлар лигасида икки мавсум кетма-кет ғолибликни қўлга киритган тарихдаги иккинчи клуб бўлди.

«ПСЖ» жорий мавсумдаги Чемпионлар лигаси иштирокини «Слован» устидан йирик 6:1 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади.

Киритилди: 15:13, 12.09.2026.
Ўқилди: 1017 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Роналдуга мурожаат қилди: «Сени олдингда бош эгаман» [4462]

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [3724]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [2975]

Жезуш Роналдунинг ЖЧ-2030да ўйнаш эҳтимоли ҳақида гапирди [2804]

«Реал» A Серия юлдузини 100 миллион еврога сотиб олишга уриниши мумкин [2626]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2585]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2348]

Педро Порро «Барселона»га ўтишга қарор қилди [2338]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2185]

Осиё ўйинлари якунланди. Ўзбекистонлик спортчилар медаллар жамғаришда нечанчи ўринни эгаллади? [2159]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик