Россиянинг «Акрон» клубини бошқарган Заур Тедеев «ПСЖ» дарвозабони Матвей Сафоновнинг йилнинг энг яхши дарвозабони бўлиш имкониятларини баҳолади.
Россиялик футболчи France Football нашри томонидан таъсис этилган соврин учун номзодлар рўйхатига киритилган.
«Ростини айтсам, Сафонов йилнинг энг яхши дарвозабони совринини қўлга кирита олишига ишончим комил эмас.
Аммо унинг номзод бўлгани Россия дарвозабонлар мактаби учун катта ютуқ», — деди эксперт.













