«Сандерленд» Англия Премьер-лигаси 4-туридан ўрин олган «Арсенал»га қарши учрашувнинг иккинчи бўлимида пенальтини голга айлантира олмади.
Лондонликлар ҳимоячиси Эзри Конса ўз жарима майдонида Дэниэл Баллардни қўли билан ушлаб қолди ва уни газонга йиқитди. Бош ҳакам Жон Брукс 11 метрлик жарима зарбасини белгилади.
56-дақиқада тўп олдига Энцо Ле Фе келди, аммо унинг дарвозанинг пастки бурчагига йўллаган зарбасини «Арсенал» дарвозабони Давид Райя қайтарди.













