«Рома» бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини «Торино»га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида жамоасининг икки футболчиси — Дониэлл Мален ва Пауло Дибала ҳақида фикр билдирди. Мален мунтазам гол уришда давом этаётган бўлса, Дибала узоқ вақтдан сўнг яна юқори савиядаги ўйинини намойиш этмоқда.
«Маленнинг статистикаси ақлбовар қилмас даражада, айниқса унинг барқарорлиги эътиборга молик. Унинг трансфери биз учун муҳим қадам бўлишини билардим, аммо у барча кутилмалардан ҳам ошиб кетди», — деди Гасперини.
«Агар Дибала соғлом бўлса, у шубҳасиз доимо ўйнайди. Агар унга дам олиш керак бўлса, вақт бериш тўғри қарор бўлади. Мен жамоадаги иерархия ёки ким асосий таркибда тушиши ҳақида гапиришни ёқтирмайман. Чунки бу ҳар бир машғулотда бор кучини бераётган футболчиларга нисбатан адолатсизлик бўлади.
Чемпионлар лигаси учун қайдномада ҳам масала бошқача. Бу ерда кимнидир юқорига кўтариш ёки таркибдан чиқариш ҳақида гап кетмайди. Бундай муҳокамалар фақат маъносиз баҳсларга сабаб бўлади», — деди мутахассис.
Мален жорий мавсум 4 та ўйинда 5 та гол ва 1 та голли узатма қайд этган. Дибала эса 4 та гол урган.













