Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

«Рома» «Торино»ни мағлуб этиб, А Серияда кетма-кет тўртинчи ғалабасини қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Душанба, 14 сентябрь куни А Серия доирасида «Торино» ва «Рома» жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.

Пойтахт клуби мавсумни ажойиб бошлаб, дастлабки учта учрашувда 9 очко жамғарган эди. «Рома» мухлислари жамоа ғалабали сериясини давом эттиришини кутганди. Туриндаги учрашувнинг биринчи бўлими римликлар учун муваффақиятли ўтди. Меҳмонлар ҳисобни очишди — Дониэлл Мален ўз номини таблога ёздирди.

Иккинчи бўлимда «Рома» яна гол уришга ҳаракат қилди. «Торино»да ҳам ҳисобни тенглаштириш учун имкониятлар бўлди. Бироқ якуний ҳуштак янграши арафасида римликлардан Никколо Пизилли гол уриб, жамоасининг ғалабасини мустаҳкамлади(2-0).

«Рома» 12 очко билан А Серияда пешқадамлик қилмоқда. «Торино» эса 3 очко билан турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда.

Киритилди: 05:59, 15.09.2026.
Ўқилди: 1041 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик