Мадриднинг «Реал» клуби вингери Родриго хочсимон боғламлари узилиши жароҳатидан кейин тикланмоқда.
Яқинда футболчининг отаси Родриго янги йилнинг февралига қадар сафга қайтишини маълум қилган эди. Diario AS маълумотларига кўра, Родриго тўлиқ тикланиб, декабрь ўртасида, «Реал» Испания Кубогидаги иштирокини бошлайдиган пайтда майдонга қайтишни режалаштирмоқда.
Родриго оғир жароҳатни март ойи бошида олган. Бразилиялик футболчи 2019 йилда «Сантос»дан «Реал»га ўтганидан буён клуб сафида 297 та ўйинда 71 та гол ва 57 та голли узатма қайд этган. Январь ойи бошида футболчи 26 ёшни қарши олади.
«Реал» Ла Лигада 5 турдан кейин 12 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.













