«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд Норвегия миллий терма жамоасига чақирилди.
Холанднинг фамилияси терма жамоанинг яқиндаги ўйинлари учун эълон қилинган 25 нафар футболчидан иборат рўйхатдан жой олди.
Сентябрь ва октябрь ойларида Норвегия Миллатлар лигаси доирасида Дания, Португалия ва Уэльсга қарши ўйинлар ўтказади. Норвегияликлар Португалия билан икки марта тўқнаш келади: 27 сентябрь куни ўз майдонида, 4 октябрь куни эса сафарда.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилда сентябрь ва октябрь ойларидаги халқаро танаффуслар битта ойнага бирлаштирилган.
Эрлинг Холанд Норвегия терма жамоаси сафида ҳозирга қадар 55 та учрашув ўтказиб, 62 та гол урган ва 7 та голли узатмани амалга оширган.













