«Валенсия» «Барселона»нинг собиқ бош мураббийи Эрнесто Вальвердедан рад жавобини олди. 62 ёшли мутахассис клуб раҳбарияти томонидан бош мураббийлик лавозими учун асосий номзод сифатида кўриб чиқилган.
Вальверде «Валенсия»га билдирилган қизиқиш учун миннатдорчилик билдирган, бироқ спорт директори Браулио Васкесга жорий мавсумда мураббийлик фаолиятига қайтиш нияти йўқлигини маълум қилган.
Мутахассис ва клуб функционери ўртасида яхши муносабатлар сақланиб қолганига қарамай, бу ҳолат Вальверденинг қарорини ўзгартирмаган.
Васкес ва Вальверде аввал 2012/13 йилги мавсумда «Валенсия»да бирга ишлаган. Бироқ бу омил ҳам 62 ёшли мураббийни ишга қайтишга кўндира олмаган. Вальверде ҳозирча фаолиятидаги танаффусни давом эттириш ниятида.
Аввалроқ «Валенсия» бош мураббий Карлос Корберанни истеъфога чиқарган эди.













