Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Роналду ва Кардинале «Ан-Наср» акцияларини сотиб олишни режалаштирмоқда

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

Криштиану Роналду ва «Милан» эгаси Жерри Кардинале «Ан-Наср» клубининг эгаларига айланиши мумкин.

Sportitalia хабарига кўра, RedBird консорциуми раҳбари Жерри Кардинале келажакда кенгайиш имкониятига эга бўлган футбол франшизасини яратиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Манба таъкидлашича, Кардинале воситачилар орқали «Ан-Наср» билан дастлабки алоқаларни ҳам ўрнатган. Бироқ ҳозирча эҳтимолий келишув мураккаб жараён сифатида баҳоланмоқда.

Шунингдек, RedBird назорат пакетига эгалик қилувчи «Тулуза» билан «Милан» ўртасидаги алоқалар ҳам тобора кенгайиб бораётгани қайд этилган.

A Bola нашри журналист Наваф Ал-Тамимига таяниб хабар беришича, Саудия Арабистони Суверен жамғармаси — PIF'дан «Ан-Наср»нинг назорат пакетини сотиб олишни истаган инвесторлар гуруҳи таркибига Криштиану Роналду ҳам кирган.

Ундан ташқари, лойиҳада Жерри Кардинале ҳамда саудиялик уч нафар бизнесмен — Иброҳим Ал-Муҳайдиб, Муҳаммад Ал-Хурайжи ва Шараф Ал-Ҳаририй иштирок этиши мумкин.

Манба маълумотига кўра, RedBird вакиллари яқин икки кун ичида PIF раҳбарияти билан шошилинч учрашув ўтказади. Мазкур музокара эҳтимолий битим тақдири учун ҳал қилувчи аҳамият касб этиши кутилмоқда.

Режага мувофиқ, консорциумнинг беш нафар иштирокчисидан ҳар бири камида 100 миллион доллар, яъни тахминан 92 миллион евро миқдорида сармоя киритиши лозим.

Киритилди: 18:50, 15.09.2026.
Ўқилди: 1756 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5577]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [5160]

Кукурелья Хорватияда биринчи рақамли давлат душмани деб топилди [4193]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3498]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3055]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2569]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2507]

Жеррард: "Жорже Жезуш ўзининг ўлим тўғрисидаги қарорини имзолади" [2500]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2339]

Суперлига. 23-тур ўйинлари бошланди (+жадвал) [2258]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик