Кириш Регистрация
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг
17/09 18:00 Навбаҳор 3-2 Динамо
17/09 22:00 Бетис 1-0 Хетафе
18/09 00:30 Малага 1-3 Вильярреал
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро

Ўзбекистон кубоги. "Андижон" пенальтилар сериясида "Олимпик-MobiUz"ни мағлуб этиб, чорак финалга чиқди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финали доирасида "Андижон" ва "Олимпик-MobiUz" ўртасидаги қарама-қаршилик кескин кураш остида ўтди.

"Бобур Арена"да кечган учрашувда мезбонлар биринчи бўлимда ҳисобни очишди. 43-дақиқада Имеда Ашортиа Дамир Темиров узатмасидан сўнг рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Танаффусдан кейин "Андижон" устунлигини янада оширди. 47-дақиқада Рустам Турдимуродов Бекзод Сулаймонов пасидан кейин ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

Бироқ "Олимпик-MobiUz" таслим бўлмади. 52-дақиқада Равшанбек Абдуманнонов, 57-дақиқада эса Далер Тухсанов томонидан киритилган голлар ҳисобни тенглаштирди — 2:2.

Қолган вақтда жамоалар ғалаба голини кирита олмади ва учрашув тақдири пенальтилар сериясида ҳал бўлди. Унда "Андижон" футболчилари аниқроқ ҳаракат қилиб, 5:4 ҳисобида устун келди.

Шу тариқа, "Андижон" Ўзбекистон Кубогининг чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:56, 15.09.2026.
Ўқилди: 1123 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик