Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Расман: Хамес Родригес Колумбия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади

Баҳо:
+ | -

Хамес Родригес Колумбия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

"Вақти келди. Ҳар бир ўйин, ҳар бир қувончли лаҳза ва ҳар бир кўз ёши учун раҳмат. Терма жамоа рангларини ҳимоя қилиш мен учун энг катта фахр эди. Раҳмат, Колумбия", — деб ёзди 35 ёшли футболчи ижтимоий тармоқда.

Хамес Колумбия миллий жамоаси сафида 131 та учрашув ўтказиб, 31 та гол урди. У терма жамоада ўтказилган ўйинлар сони бўйича дарвозабон Давид Оспина билан биргаликда мамлакат тарихида биринчи ўринни эгаллаб турибди.

2014 йилги жаҳон чемпионатида Родригес 6 та гол билан турнирнинг энг яхши тўпурари бўлган. 2024 йилда эса у Америка кубогининг энг яхши футболчиси деб топилган.

Хамес сентябрь ойида "Атлетико Насьональ" сафига қўшилди. У фаолияти давомида "Порту", "Монако", "Реал", "Бавария", "Эвертон", "Олимпиакос", "Сан-Паулу", "Райо Вальекано" ва бошқа клубларда ҳам тўп сурган.

Колумбиялик футболчи "Реал" билан икки марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.

Киритилди: 10:40, 16.09.2026.
Ўқилди: 748 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5260]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [4775]

Кукурелья Хорватияда биринчи рақамли давлат душмани деб топилди [3819]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3096]

Хулиан Альварес ўзига янги клуб танлади [2867]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [2710]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2388]

Жеррард: "Жорже Жезуш ўзининг ўлим тўғрисидаги қарорини имзолади" [2344]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2141]

АПЛда нархи кескин пасайган футболчи ким эканлигини биласизми? [2013]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик