Кириш Регистрация
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг
17/09 18:00 Навбаҳор 3-2 Динамо
17/09 22:00 Бетис 1-0 Хетафе
18/09 00:30 Малага 1-3 Вильярреал
18/09 23:45 Монца - Сассуоло
19/09 00:00 Эспаньол - Эльче
19/09 17:00 Осасуна - Райо Вальекано
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 18:00 Болонья - Торино
19/09 18:00 Удинезе - Кальяри
19/09 19:15 Атлетик Бильбао - Алавес
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро
19/09 21:30 Сельта - Расинг
20/09 00:00 Севилья - Барселона

KMI «Челси»га қарши дербида Габриэлни майдондан четлатмаслик қарорини бир овоздан қўллаб-қувватлади

Баҳо:
+ | -2

«Арсенал» ҳимоячиси Габриэл Магальяйнс «Челси»га қарши Лондон дербисида (2:1) рақиб дарвозабони Эмилиано Мартинеснинг бошига бутсаси теккан эпизоддан сўнг майдондан четлатишдан қутулиб қолган эди. Премьер-лиганинг муҳим ўйин эпизодлари бўйича панели (KMI) ҳакам Крис Кавананинг бразилиялик футболчига қизил карточка кўрсатмаслик қарорини қўллаб-қувватлади.

«Панель ҳакамнинг футболчини майдондан четлатмаслик қарорини бир овоздан қўллаб-қувватлади. Бир нечта футболчи тўп учун курашиб, ерда ётган эди ва Габриэлнинг ҳаракати қасддан зўравонлик қилиш ёки қоидани жиддий бузиш сифатида баҳоланмади», — дейилади KMIнинг расмий баёнотида.

Ҳодиса учрашувнинг 5-дақиқасида «Челси» дарвозаси яқинида содир бўлган. Габриэлнинг бутсаси Мартинеснинг бошига теккан. Футболчилар тўп учун курашаётгани сабабли ҳакам эпизодни кўрмаган, VAR эса мониторда қайта кўриб чиқишни тавсия қилмаган.

Киритилди: 16:52, 16.09.2026.
Ўқилди: 614 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик