«Барселона» вингери Ламин Ямал жорий мавсумда Испания Ла Лигасидаги илк голли узатмасини амалга оширди.
19 ёшли футболчи чемпионатнинг 6-туридан ўрин олган «Расинг»га қарши учрашувнинг 8-дақиқасида ҳисобни очган Жоау Канселуга ассист қилди, шунингдек тайм охирида пенальтидан фойдалана олмади. Биринчи бўлим давомида ҳисоб 4:1 кўринишида бўлди.
Шу тариқа, Ямал кетма-кет бешинчи ўйинда «гол+пас» тизими бўйича самарали ҳаракат қайд этди.
Унинг жорий мавсумда барча мусобақалардаги кўрсаткичи 11 очкони — 7 та гол ва 4 та голли узатмани ташкил этмоқда. «Расинг»га қарши баҳс Ламин учун мавсумдаги еттинчи учрашув бўлди.













