"Барселона" ҳужумчиси Рафинья Испания чемпионатининг 6-турида "Расинг" устидан 7:2 ҳисобида қозонилган ғалабадан сўнг жамоадоши Ламин Ямални юқори баҳолади.
Бразилиялик футболчи Ямалнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига изоҳ қолдириб, уни "Олтин тўп"га муносиб футболчи деб атади.
"Сен феноменсан. Мен учун — "Олтин тўп" соҳиби", — деб ёзди Рафинья.













