Кириш Регистрация
16/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Мадрид
16/09 15:00 Чонбук Моторс 2-1 Кашива Рейсол
16/09 15:00 Сеул 0-1 Персиб
16/09 17:15 Порт 1-2 Виссел Кобе
16/09 17:15 Конг-Виттел 1-1 Мельбурн Виктори
16/09 21:00 Холидия 0-0 Насаф
16/09 21:00 Ал-Ваҳда 3-2 Кувайт СК
16/09 21:00 Ан-Наҳда 1-1 Ат-Таъвун
16/09 21:00 Ал-Ҳуссайн 2-2 Ист Бенгал
16/09 22:00 Атлетико 4-0 Осасуна
16/09 22:00 Депортиво 0-1 Севилья
16/09 23:15 Ар-Райян 4-3 Ал-Файсалий
16/09 23:15 Аш-Шорта 1-0 Ас-Сийб
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг
17/09 18:00 Навбаҳор 3-2 Динамо

Тухель Аргентинага қарши ярим финалда нега 5 ҳимоячига ўтганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель ЖЧ-2026 ярим финалида Аргентинага қарши 1:2 ҳисобида бой берилган учрашувда иккинчи бўлимда қабул қилган тактик қарорларини изоҳлади.

Англия 55-дақиқада Энтони Гордоннинг голидан кейин ҳисобда олдинга чиққан, аммо Аргентина 85-дақиқада Энцо Фернандес орқали ҳисобни тенглаштирди. 90+2-дақиқада Лаутаро Мартинес ғалаба голини урди.

"Бу менинг ярам. Сизники эмас. Бу билан мен яшайман. Сиз эмас. Мен бош мураббийман ва қарорларни мен қабул қиламан. Бу вазият мендан кўра ҳеч кимга оғир ботмаяпти.

Ўзингизни чексиз қийнашингиз мумкин: "Бошқа алмаштиришлар қилганимда, балки ғалаба қозонардик". Аммо буни энди ҳеч қачон билмаймиз", — деди Тухель.

Немис мутахассиси тактик ўзгаришга Аргентинанинг босими сабаб бўлганини таъкидлади.

"Орқага назар ташласам, қароримга энг катта таъсир қилган ҳолат сув ичиш учун танаффусдан олдин дарвозамиз олдида юзага келган жуда хавфли вазият эди.

Ўшанда: "Биз бунга дош бера олмаймиз. Бу муқаррар ҳалокатни кутишга ўхшайди. Тўпни назорат қилмаяпмиз, ёмон ҳимояланяпмиз ва 4-4-2 схемасида ҳимоя чизиғини тўғри ушлай олмаяпмиз. Бизга ёрдам керак", деб ўйладим.

Аргентина тўрт нафар ҳужумчи билан ўйнай бошлади: икки вингер, икки форвард ва Месси. Улар майдондан "олтилик"ни олиб, "ўнлик"ни туширишди. Марказий ҳимоячи ўрнига таянч ярим ҳимоячини қўйишди. Айрим вазиятларда 3-1-6 схемасида ҳаракат қилишди. Биз учун жуда қийин бўлди.

Шунинг учун футболчиларга қандайдир ёрдам беришни истадим. Норвегияга қарши ўйинни беш ҳимоячи билан якунлаган эдик. Мексикага қарши ҳам худди шундай қилгандик ва бу иш берган.

Аргентина кўплаб узатмаларни жарима майдонига йўллаётганини, олдинда эса тўрт нафар ҳужумчи ҳаракат қилаётганини кўрдим. Шунинг учун беш ҳимоячи билан ўйнашга қарор қилдим.

Биз 5-3-2 схемасига ўтдик, кейин эса 5-4-1га ўзгартирдик. Менимча, бу орқали қанотларни яхшироқ назорат қилиш ва жарима майдонидаги ҳаводаги курашлар учун марказда уч ҳимоячини сақлаб қолиш мумкин эди", — деди Тухель.

Мураббий ҳужумни кучайтиришга қаратилган алмаштиришлар ҳам амалга оширилиши мумкин бўлганини тан олди.

"Албатта, шундай қилиш ҳам мумкин эди. Аммо нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Балки яна 1:2 ҳисобида ютқазардик ва кейин: "У ақлдан оздими? Норвегияга қарши ўйинни беш ҳимоячи билан тугатган эди. Нега бу сафар ҳам шундай қилмади?" деган гапларни эшитардик.

Мураббийнинг аралашуви моҳиятан жамоага ёрдам беришга уринишдир. Буни ўз эгонг учун қилмайсан, шунчаки жамоага ёрдам беришга ҳаракат қиласан.

Агар ўйинимиз барқарорроқ бўлганида ва тўпни кўпроқ назорат қилганимизда, схемани ўзгартирмаган бўлардим. Нега ўзгартиришим керак? Шунчаки ҳужумни кучайтиришга қаратилган алмаштиришларни амалга оширардим", — деди Тухель Reflections ҳужжатли фильмида.

Киритилди: 11:47, 17.09.2026.
Ўқилди: 551 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик