Германия терма жамоасининг янги бош мураббийи Юрген Клопп миллий терманинг собиқ устози Юлиан Нагельсманн ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Мен Юлианга нисбатан катта ҳурматдаман. Унинг «Хоффенхайм» жамоасига қарши ўйнаш мен учун жуда қийин бўлган. У ажойиб мураббий, 100 фоиз», — дейди Клопп.
Нагельсманн 2023 йилдан 2026 йилгача Германия терма жамоасини бошқарган. Унинг қўл остида жамоа ЖЧ–2026 мусобақасининг 1/16 финал босқичидаёқ Парагвайга мағлуб бўлиб, турнирни тарк этган эди.













