Германия терма жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп миллий жамоанинг асосий дарвозабони ким бўлишини маълум қилди.
«Ҳозирча Марк-Андре тер Штеген — бизнинг биринчи рақамимиз. У биринчи ўйинда асосий таркибда майдонга тушади. Нойер узоқ вақт давомида дунёдаги энг яхши дарвозабон бўлган, аммо тер Штеген ҳам ҳар доим жаҳон даражасидаги голкипер бўлиб келган. Ҳозир у яхши формада, шунинг учун ҳаммаси унинг қўлида», — дея Клоппнинг сўзларини Bayern & Germany келтирди.
Тер Штеген Германия терма жамоаси либосида 44 та учрашувда майдонга тушган, 54 та гол ўтказиб юборган ва 12 марта ўз дарвозасини дахлсиз сақлаб қолган.
24 сентябрь куни Юрген Клопп шогирдлари Миллатлар лигасининг биринчи тури доирасида Нидерландия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.













