Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой - Барселона
13/10 23:59 Атлетико - Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал - Лилль
13/10 23:59 Вильярреал - Наполи
13/10 23:59 Интер - Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг - ПСВ
13/10 23:59 Викинг - Бавария

Мерино Доуманни Ямалга ўхшатди

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" ярим ҳимоячиси Микель Мерино жамоанинг ёш иқтидори Макс Доуманни "Барселона" юлдузи Ламин Ямалга қиёслади.

Испаниялик футболчининг фикрича, икки ёш ўйинчи катта саҳна ва юқори босимдан қўрқмаслиги билан бир-бирига ўхшайди.

"Улар эътибор марказида бўлишдан қўрқмайди. Босим энг юқори бўлган пайтда ҳам ўзини яхши ҳис қилади, ҳар доим чақириққа тайёр ва умуман тортинмайди. Ҳатто энг машҳур футболчиларга қарши ҳам. Шу жиҳатдан улар жуда ўхшаш", — деди Мерино Sky Sports нашрига.

Мерино Доуманнинг тез ўсиб бораётганига қарамай, камтарлигини ҳам алоҳида таъкидлади.

"Улар ўзига хос иқтидорлар, аммо шу билан бирга жуда камтар. Доимо ўрганишга тайёр ва тажрибали футболчиларни тинглайди. Бу жуда катта қадрият", — деди у.

Шунингдек, Мерино "Арсенал" ёш футболчининг ривожланишига эҳтиёткорлик билан ёндашиши кераклигини таъкидлади.

"Биз уни асрашимиз керак. Шу билан бирга, уни янада ривожланишга ундашда давом этишимиз лозим", — деди Мерино.

Киритилди: 17:53, 17.09.2026.
Ўқилди: 988 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик