Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Мбаппе Диомандени ҳимоя қилди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоа янги футболчиси Ян Диоманденинг мослашув жараёни ҳақида фикр билдирди.

19 ёшли вингер «РБ Лейпциг»дан 125 миллион еврога харид қилинган, бонуслар билан трансфер суммаси 140 миллион еврогача етиши мумкин. Кот-д’Ивуарлик футболчи ҳозирча ҳар доим ҳам асосий таркибдан жой олаётгани йўқ. У илк самарали ҳаракатини яқинда «Эльче»га қарши ўйинда голли узатма билан қайд этди.

«Ян Диоманденинг жуда иқтидорли экани аниқ. Одамлар 140 миллион евро ҳақида кўп гапиришяпти, аммо у атиги 19 ёшли йигит.

Биз уни ҳимоя қилишга ҳаракат қиляпмиз, чунки у бизга керак. Мавсум жуда узун, шу сабаб фақат 11 нафар футболчига таяниб бўлмайди», — дея Мбаппенинг сўзларини Madrid Universal келтирди.

Якшанба куни Жозе Моуринью бошчилигидаги «Реал» Мадрид дербисида «Атлетико»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 08:36, 18.09.2026.
Ўқилди: 953 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик