Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК - Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна - Андижон
20/10 19:00 Нефтчи - Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ - Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче - Славия
21/10 00:00 ПСЖ - Барселона
21/10 00:00 Манчестер Сити - АЕК
21/10 00:00 Штутгарт - Атлетико
21/10 00:00 Ливерпуль - Вильярреал
21/10 00:00 Порту - ПСВ
21/10 00:00 Рома - Слован
21/10 00:00 Наполи - Буде-Глимт
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

«Манчестер Сити»нинг 17 ёшли иқтидори илк ўйинида икки гол урганидан сўнг фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити»нинг 17 ёшли ярим ҳимоячиси Флойд Самба асосий жамоадаги дебют учрашувидан сўнг таассуротлари билан ўртоқлашди.

«Шаҳарликлар» Англия Лига кубоги 3-босқичида «Норвич»ни 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Самба ушбу баҳсда дубль қайд этди.

«Бундай дебют қилиш — шунчаки ақл бовар қилмас ҳолат. Ўзим ҳам ишона олмадим. Аммо бу фақат бошланиши, олдинда мени катта фаолият кутиб турибди. Жуда ажойиб дебют бўлди.

Ҳозир бундан бахтлироқ бўлишим мумкин эмас. Бу катталар футболидаги илк ўйиним эди, шунинг учун ҳаммаси қийинроқ бўлишига тайёр туришим керак эди — ўйин суръати ҳам, футболчиларнинг савияси ҳам юқори. Менимча, вазифани уддаладим.

Асосий жамоанинг барча футболчилари билан гаплашдим. Ўйин олдидан улар менга «Ўз ўйинингни ўйна, ўзинг бўл», деб маслаҳат беришди. Бу сўзлар менга ишонч берди ва бугун икки гол уришимга ёрдам қилди», — дея Самбанинг сўзларини BBC келтирди.

Флойднинг отаси Кристофер Самба Конго терма жамоаси, «Анжи», Москва «Динамо»си ва бошқа бир қатор клублардаги ўйинлари билан танилган.

Киритилди: 08:54, 18.09.2026.
Ўқилди: 976 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик