«МЮ» устози Девид Мойес жамоа сардори Неманя Видич ҳақида фикр билдирди.
«Унинг шартномаси ҳақида нимадир билмайман. Бу билан ҳали шуғулланиб улгурмадим. Ишончи комил, клуб президенти бу масалани ижобий ҳал қилади.
У ҳали қариганича йўқ. Видич – юқори савиядаги марказий ҳимоячи ва мен билан ишлаган ҳимоячилар ичида энг зўри»,- дейди мураббий.
Видич 2005 йилдан буён «МЮ» таркибида ҳаракат қилиб келмоқда. Бу вақт оралиғида у жамоа таркибида 270 учрашувда майдонга тушган ва 18та голга муаллифлик қилган.