Осиё ўйинларининг футбол мусобақаси доирасида Қувайтга қарши майдонга тушадиган Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг бошланғич таркиби маълум бўлди.
Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги жамоамиз гуруҳ босқичининг иккинчи турида Қувайт билан баҳс олиб боради.

Учрашув Нагоя шаҳридаги "CS Asset Minato Soccer Stadium" стадионида Тошкент вақти билан соат 15:00 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон биринчи турда Филиппинни 5:1 ҳисобида мағлуб этган эди.













