Кириш Регистрация
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао
18/10 15:30 Удинезе 0-3 Лечче
18/10 17:00 Осасуна 2-0 Расинг
18/10 18:00 Борнмут 2-0 Сандерленд
18/10 18:00 Брайтон 5-0 Кристал Пэлас
18/10 18:00 Лидс 1-1 Ман. Юнайтед
18/10 18:00 Фиорентина 1-3 Комо
18/10 19:15 Сельта 2-1 Алавес
18/10 20:30 Ноттингем Форест 0-1 Арсенал
18/10 21:00 Милан 3-2 Аталанта
18/10 21:30 Малага 2-5 Реал Сосьедад
18/10 23:45 Ювентус 0-3 Лацио
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца - Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити

Ямал: «Ўзилни томоша қилишдан завқ олардим»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» вингери Ламин Ямал замонавий футболда ўйинчиларни баҳолашда статистикага ортиқча эътибор берилаётгани ҳақида фикр билдирди.

«Мен футболни шундай даврда кўриб улғайдимки, ўйинларни биринчи дақиқадан 90-дақиқагача тўлиқ томоша қилардик. Иловага кириб, ким нечта гол ургани ёки нечта голли узатма берганини текширмасдим.

Ўша пайтда ҳамма футболдан завқ оларди. Футболчи 20 та гол урмаган бўлиши мумкин эди, аммо унинг ўйини шундай бўлардики, кўз узиб бўлмасди. Масалан, Ўзил. Унинг ўйини менга жуда ёқарди.

Менимча, ҳозирги авлод шунчаки иловани очиб қарайди ва: «Ламин иккита гол урди ёки иккита голли узатма берди — демак, яхши ўйнади», дейди», — деди Ямал Movistar Plus нашрига берган интервьюсида.

Ламин Ямал алоҳида таъкидлаган Месут Ўзил фаолияти давомида, хусусан, «Реал» ва «Арсенал» клубларидаги ўйинлари билан танилган. У 2010-2013 йилларда мадридликлар, 2013-2021 йилларда эса Лондон клуби шарафини ҳимоя қилган.

Киритилди: 17:10, 18.09.2026.
Ўқилди: 1148 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик