Кириш Регистрация
15/10 15:00 Тай По 0-1 Лион Сити Сэйлорс
15/10 15:00 Кангвон 1-2 Пномпен Краун
15/10 17:15 Патхум Юнайтед 1-2 Аделаида Юн.
15/10 17:15 Свай Риенг 0-0 Шангхай Шенхуа
15/10 17:15 Тампинес Роверс 0-1 Матида Зелвия
15/10 17:15 Кучинг Сити 1-1 Китчи
15/10 19:00 Андижон 0-1 Қизилқум
15/10 19:00 Машъал 0-1 ОКМК
16/10 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 - Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон - Хоразм
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Капелло Аморимнинг футболини танқид қилди

Баҳо:
+ | -

Италиялик мутахассис Фабио Капелло «Милан» бош мураббийи Рубен Аморим қўл остидаги жамоа ўйинини танқид қилди. Унинг фикрича, португалиялик мутахассис қўллаётган футбол услуби етарлича самарали эмас.

«Улар доимо марказ орқали ўйнашга ҳаракат қилади, олдинга узатмалар беришади, аммо бу кўпроқ рақибга қўл келади. Шу билан бирга, қанотда рақибни бирга-бир вазиятда алдаб ўтиб, тўпни жарима майдонига етказиб бериш ёки ҳимоячилар ортига очилишга деярли уринишмайди.

Охир-оқибат эса айб марказий ҳужумчига қолади. Бечора Гонсалу Рамуш сифатли узатмаларни деярли олмайди, доимо ҳимоячилар қуршовида қолади ва унга ҳеч қандай ёрдам йўқ», — дея Капеллонинг сўзларини La Gazzetta dello Sport келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Рубен Аморим ўтган ёзда «Милан» бош мураббийи этиб тайинланган эди.

Киритилди: 08:35, 19.09.2026.
Ўқилди: 700 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик