"Барселона"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Рафинья Диас янги мавсумдаги шахсий мақсадлари ҳақида гапирди.
"Менинг шахсий мақсадим — "Барселона" билан Чемпионлар лигасини ютиш ва яна бир бор Ла Лига чемпиони бўлиш", — дея бразилиялик вингернинг сўзларини RAC1га таяниб, инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда келтирди.
29 ёшли футболчи Испания чемпионатининг янги мавсумида юқори сермаҳсуллик намойиш этмоқда. Рафинья олтита учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Олти турдан кейин "Барселона" 18 очко билан Ла Лига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.













