Португалиялик истеъдод Дани Фрейре Каталониянинг «Барселона» клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда маълум қилди.
16 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи клубдаги кўрикдан муваффақиятли ўтди ва «кўк-анорранглилар» билан расмий келишувга эришди.
«Барселона» Испания чемпионатининг янги мавсумини жуда муваффақиятли бошлади. Ханс-Дитер Флик шогирдлари 18 очко жамғариб, турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. Каталонияликлар энг яқин таъқибчиси — Мадриднинг «Реал» клубини уч очкога ортда қолдирмоқда.
«Барселона» чемпионатда ўтказган дастлабки олти учрашувида 28 та гол урди ва ўз дарвозасидан олтита тўп ўтказиб юборди.













