«Барселона» вингери Ламин Ямал болалигида Неймарнинг ўйинидан қандай илҳомланганини сўзлаб берди.
«Мен учун ўзимни бахтли ҳис қилиш доимо муҳим бўлган. Неймар эса майдонда бахт ва завқни ифода этадиган футболчининг энг яхши намунаси эди. Унинг ўйинини шунчаки томоша қилишнинг ўзи ҳузур бағишларди.
Болалигимнинг деярли ҳар бир куни эрталаб уйғониб, аввал Неймарнинг дриблинглари акс этган видеоларни томоша қилардим, кейин эса унинг голларини кўрардим. У ўзига хос футболчи эди», — дея Ямалнинг сўзларини The Touchline келтирди.
Айни пайтда 34 ёшли Неймар ўз ватанида «Сантос» сафида тўп сурмоқда. Бразилиялик футболчи бундан аввал Саудия Арабистонида «Ал-Ҳилол», Европада эса «ПСЖ» ва «Барселона» клублари шарафини ҳимоя қилган.













