Кириш Регистрация
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 16:30 Эвертон 0-2 Челси
17/10 17:00 Эспаньол 0-1 Атлетико
17/10 18:00 Локомотив 0-0 Насаф
17/10 18:00 Венеция 1-0 Наполи
17/10 19:00 Динамо 1-2 Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор 1-1 Пахтакор
17/10 19:00 Фулхэм 1-0 Халл Сити
17/10 19:00 Брентфорд 1-2 Ливерпуль
17/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Ипсвич
17/10 19:15 Вильярреал 0-0 Эльче
17/10 21:00 Болонья 1-3 Интер
17/10 21:30 Бетис 2-5 Барселона
17/10 21:30 Ньюкасл 0-1 Астон Вилла
17/10 23:45 Рома 2-0 Женоа
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао

Дембеле «Олтин тўп» учун ўз фаворитини айтди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» ҳужумчиси Усман Дембеле «Олтин тўп»ни ким қўлга киритиши кераклиги ҳақида ўз фикрини билдирди. Франциялик футболчи ўзини энг яхши деб ҳисоблаётган Ламин Ямал ва Килиан Мбаппедан фарқли равишда, шахсий номзодини илгари суришни истамади.

«Шахсан мен ўзимга эътибор жалб қилишни ёки мукофотлар учун ўз номзодимни илгари суришни ёқтирмайман. Бу мен учун қийин. Мен учун энг муҳими — майдонда жамоадошларинг билан бирга бошдан кечирадиган лаҳзалар, қўлга киритилган совринлар, шунингдек, оилам, яқинларим ва бутун «ПСЖ» билан бирга нишонлайдиган ғалабалар. Айнан мана шулар энг гўзал лаҳзалар», — деди Дембеле Ligue 1+ платформасига берган интервьюсида.

«Мен учун ҳозир Кварацхелия дунёнинг энг яхши футболчиси. Агар у «Олтин тўп»ни қўлга киритса, жуда хурсанд бўлардим, чунки у ҳақиқатан ҳам бу мукофотга муносиб. У ажойиб мавсум ўтказди ва барча кўрсаткичлар бўйича ушбу совринни олишга ҳақли», — деди француз футболчиси.

Усман Дембеле «Олтин тўп»нинг амалдаги соҳиби ҳисобланади. Бу йилги тақдирлаш маросими 26 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтади.

Киритилди: 13:21, 19.09.2026.
Ўқилди: 857 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«ПСЖ» футболчилари «Барселона»ни ҳақорат қилди — каталонияликлар ғазабда [4216]

Моуриньо: «Винисиуснинг ўрнида бўлганимда, «Реал»дан кетган бўлардим» [2628]

«Барселона» 45 миллион еврога ҳимоячи сотиб олмоқчи. Музокаралар бошланди [2438]

Баҳодир Жалолов британиялик боксчини мағлуб этди (видеошарҳ) [2349]

«Бетис» «Барселона»дан очко тортиб ола оладими? Экспертлар ўз тахминларини билдиришди [2251]

Абдуқодир Ҳусановнинг “Ипсвич”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [2120]

АПЛ. Ҳусанов захирадан майдонга тушган баҳсда «Манчестер Сити» «Ипсвич»дан устун келди [1690]

Суперлига. «Навбаҳор» пенальтидан гол ура олмаган ҳолда сўнгги дақиқаларда «Пахтакор»дан очко тортиб олди [1666]

«Бавария» «Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси учун «ПСЖ» билан рақобатлашади [1554]

Ла лига. «Барселона»нинг «Бетис»га қарши ўйин учун асосий таркиби эълон қилинди [1520]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик