Кириш Регистрация
26/10 00:45 Удинезе 0-2 Милан
26/10 01:00 Барселона 1-2 Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм 1-2 Навбаҳор
26/10 18:45 Нефтчи 1-2 Ал-Иттиҳод
26/10 21:00 Ал-Аҳли (СА) 2-1 Ал-Ғарафа
26/10 21:00 Ал-Айн 2-1 Трактор
26/10 23:15 Ал-Қодисия 1-1 Ас-Садд
26/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-0 Пахтакор
27/10 01:00 Севилья 2-0 Осасуна
27/10 22:30 Сассуоло - Лацио
28/10 00:45 Рома - Кальяри
28/10 00:45 Торино - Комо
28/10 22:30 Милан - Болонья
28/10 22:30 Парма - Удинезе
28/10 22:30 Венеция - Интер

Деку Фликнинг сўнгги ўйиндаги бир қарорини тушунмади

Баҳо:
+ | -

Ҳафта ўртасида «Барселона» «Расинг»ни қабул қилиб, 7:2 ҳисобида ёрқин ғалабага эришди. Аммо каталонияликлар учун нохуш ҳолат ҳам кузатилди — дарвозабон Жоан Гарсия жароҳат олди ва танаффусдан сўнг унинг ўрнига Войцех Шесни майдонга тушди.

El Nacional маълумотига кўра, «Барселона» спорт директори Деку бош мураббий Ханс-Дитер Флик нега Доминик Ливакович эмас, айнан Шеснини майдонга туширганини тушунмаган. Ливакович ёзда айнан Деку ташаббуси билан дарвозабонлар ўртасидаги рақобатни кучайтириш учун жамоага олиб келинган эди.

«Деку жисмонан яхши тайёрланган, рақобатбардош ва муҳим ўйинларда Жоан Гарсиянинг йўқлиги деярли сезилмайдиган даражада ҳаракат қила оладиган дарвозабонни жамоага олиб келишни истаган. Аммо Флик клуб режасига амал қилиш ўрнига, Шеснига ишонишда давом этди», — дейилади манба хабарида.

Қайд этилишича, Деку агар Гарсия майдонга туша олмаган пайтда ҳам Ливаковичга имконият берилмаса, унинг трансфери маъносиз бўлиб қолади, деб ҳисобламоқда. Бундан ташқари, клуб ичида Ливакович Шеснига қараганда яхшироқ жисмоний ҳолатда экани ҳақида фикрлар ҳам бор.

Бу эса Фликнинг қарорини янада тушунишни қийинлаштирмоқда. Кўринишича, мураббий Ливаковични дарвозабонлар иерархиясида учинчи ўринга қўйган.

31 ёшли хорватиялик дарвозабон ҳам вазиятга ойдинлик киритилишини истамоқда. У иккинчи рақамли дарвозабон бўлиш учун нима қилиши кераклигини ва умуман бу позиция учун рақобат бор-йўқлигини билишни хоҳлайди.

Деку эса Фликка таркиб бўйича қарорларни мажбуран қабул қилдириш ниятида эмас. Бироқ у янги футболчилар нима мақсадда харид қилинган бўлса, шунга мос равишда имконият олиши керак, деб ҳисоблайди. Ливаковичнинг учинчи дарвозабон мақомида қолиши эса клуб ичида норозилик уйғотмоқда.

Киритилди: 13:26, 19.09.2026.
Ўқилди: 1289 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик