«Лион» Франция чемпионатининг 5-турида ўз майдонида «Ренн»ни 4:0 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди.
Учрашувда Эрнест Нуама дубль қайд этди. Шунингдек, Закари Атекаме ва Корентен Толиссо ҳам биттадан гол урди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Лион» очколари сонини 11 тага етказиб, Лига 1 турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилди.
«Ренн» эса мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Жамоа 10 очко билан турнир жадвалининг 5-поғонасида бормоқда.













