«Барселона» Ла Лига турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда.
Испания чемпионатининг 7-турида Ханс-Дитер Флик жамоаси «Севилья»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Каталонияликлар ҳозирча чемпионатда очко йўқотмаган ягона жамоа бўлиб турибди. «Барселона» дастлабки 7 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозониб, 21 очко жамғарди.
Кейинги ўринларда биттадан кам ўйин ўтказган «Реал» ва «Бетис» бормоқда. Ҳар икки жамоа ҳисобида 15 тадан очко бор.













