Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» клуби Бундеслиганинг янги мавсумида кетма-кет тўртинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.
Жамоа 4-турда ўз майдонида «Майнц»га 3:4 ҳисобида имкониятни бой берди.
Шу тариқа, «Боруссия» ҳали бирорта ҳам очко жамғара олмади ва турнир жадвалининг сўнгги ўрнида қолмоқда. Айни пайтда у Бундеслигада очко ололмаган ягона жамоа ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, учинчи мағлубиятдан сўнг клуб бош мураббий Ойген Полянскини истеъфога чиқарган эди. «Майнц»га қарши учрашувда жамоани унинг собиқ ёрдамчиси Ян-Моритц Лихте бошқарди.













