«Барселона» ярим ҳимоячиси Фермин Лопес Рафинья Диаснинг жорий мавсумдаги ўйини ҳақида фикр билдирди.
Марказий ҳужумчи позициясида ўйнаётган бразилиялик вингер ажойиб натижадорлик кўрсатмоқда. У жорий мавсумда 8 та учрашувда 14 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди.
Сўнгги икки баҳсда — «Расинг»га қарши 7:2 ва «Севилья»га қарши 3:1 ҳисобида якунланган учрашувларда — «Барселона» сардори кетма-кет иккита хет-трик қайд этди.
«Рафинья ҳақиқатан ҳам бизни ҳайрон қолдирди. У аввал ҳеч қачон ҳужумчи позициясида ўйнамаган эди. У ақлбовар қилмас футболчи. Агар биз унга тўпни етказиб турсак, у гол уришда давом этади», — деди Фермин.
Ла Лига тўпурарлари пойгасида Рафинья 12 та гол билан пешқадамлик қилмоқда. Килиан Мбаппе ва Ламин Ямаль ҳисобида эса 7 тадан гол бор.













