Дортмунднинг «Боруссия» клуби Германия чемпионатида ҳали очко йўқотмаган ягона жамоа бўлиб турибди. Шанба куни «асаларилар» сафарда «Штутгарт»ни минимал ҳисобда мағлуб этди.
Бу «Боруссия»нинг янги мавсумдаги кетма-кет тўртинчи ғалабаси бўлди. Клуб ўз тарихида атиги тўртинчи марта мавсумни тўртта кетма-кет ғалаба билан бошлади.
Аввалроқ дортмундликлар бундай натижани 2001/2002, 2013/2014 ва 2015/2016 йилги мавсумларда қайд этган.
Германия чемпионатининг 5-турида «Боруссия» 10 октябрь куни Бременнинг «Вердер» клубига қарши майдонга тушади.
Дортмундликлар сўнгги бор 2012 йилда Германия чемпиони бўлган.













