Ўзбекистон Суперлигасининг 22-тури доирасида бугун "Андижон" ва "Насаф" жамоалари ўзаро баҳс олиб боради.
Учрашув Андижон шаҳридаги "Бобур Арена" стадионида ўтказилади ва соат 17:15 да старт олади. Баҳс "Sport TV" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Жамоаларнинг ўзаро учрашувлари статистикасида "Насаф" катта устунликка эга. Қаршиликлар 29 марта ғалаба қозонган бўлса, "Андижон" ҳисобида 7 та ғалаба бор. Ўзаро баҳсларда қайд этилган голлар нисбати ҳам "Насаф" фойдасига — 101:52.
"Андижон"нинг "Насаф" устидан энг йирик ғалабаси 6:0 ҳисобида қайд этилган. Қарши клуби эса андижонликларни энг катта фарқ билан 8:1 ҳисобида мағлуб этган.
Айни пайтда жамоалар турнир жадвалида ёнма-ён бормоқда. "Насаф" 21 та ўйиндан кейин 31 очко билан 7-ўринни эгаллаб турган бўлса, "Андижон" 30 очко билан 8-поғонада жойлашган. Демак, бугунги учрашув турнир жадвали нуқтаи назаридан ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Учрашув: "Андижон" — "Насаф"
Сана: 20 сентябрь
Вақт: 17:15
Стадион: "Бобур Арена"
Трансляция: "Sport TV"














