Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Манна: "Ангиссани қўйиб юборишимиз ҳам ҳеч гап эмас"

Баҳо:
+ | -

«Наполи» спорт директори Жованни Манна жамоа ярим ҳимоячиси Андре-Франк Замбо Ангиссанинг келажаги ҳақида фикр билдирди.

Унинг айтишича, клуб футболчи билан янги шартнома борасида келишувга эришишга ҳаракат қилмоқда, аммо музокаралар ижобий якунланмаса, томонлар тинч йўл билан ажралиши мумкин.

"Ангиссанинг шартномасини узайтириши масаласида у билан гаплашдим. У ўзини яхши ҳис қиляпти ва бутун эътиборини футболга қаратган. Агар келишувга эришсак, яхши. Акс ҳолда, уни қўйиб юборишимиз ҳам ҳеч гап эмас.

У ҳали мавсумни давом эттирмоқда. Унда кичик жароҳат бўлган, бундан ташқари, ноябрдан бери ўйнамаган эди. Ўтган мавсумда у жиддий муаммоларга дуч келган. Биз унга ишонамиз ва у ҳам бизнинг ишончимизга эга", — деди Манна.

Ангиссанинг «Наполи» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган. Камерунлик ярим ҳимоячи жорий мавсумда Италия чемпионатида учта учрашувда майдонга тушган.

Киритилди: 16:42, 20.09.2026.
Ўқилди: 640 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик