UFC президенти Дана Уайт Хамзат Чимаевнинг навбатдаги жанги бўйича режалари борлигини маълум қилди.
«Чимаев бўйича режалар борми? Ҳа. Улар билан бўлишаманми? Йўқ», — деди Уайт.
Чимаев сўнгги жангида 10 май куни иштирок этган ва Шон Стриклендга мағлуб бўлган. Аввалроқ Чимаев йил охирига қадар навбатдаги жангида иштирок этишга тайёр эканини айтганди.













