«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике Лига 1нинг 5-турида «Марсель» устидан қозонилган ғалаба (2:1) ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Бу биз режалаштирганимиздек, жуда мураккаб кечган ўйин бўлди. Ҳамма осон бўлади деганди… «Велодром»да ўйнаш – асло жўн иш эмас. Биз ўз футболимизни ўйнашга ҳаракат қилдик, биринчи бўлимда камроқ имкониятлар яратдик, чунки рақиб жуда яхши ҳимояланди. Иккинчи бўлимда эса ҳамма нарса ўзгарди, жуда яхши иккинчи бўлим ўтказдик.
Биз жуда катта ҳажмдаги ишни бажардик. Ҳеч нарса ўз-ўзидан осонликча берилмайди. Биз жуда яхши шаклланган «Марсель»ни кўрдик – айниқса ҳимояда ўйнашда. Уларда жуда яхши мураббий бор ва ишонаманки, улар янада ўсишга эришадилар», – деди Энрике Ligue 1+ эфирида.













