Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Каррагер Вирцни кескин танқид қилди

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль"нинг собиқ ҳимоячиси, ҳозирда футбол эксперти сифатида фаолият юритаётган Жейми Каррагер "қизиллар" ярим ҳимоячиси Флориан Вирцнинг "Борнмут"га қарши 1:0 ҳисобида якунланган ўйиндаги ҳаракатларини кескин танқид қилди.

"У "Ливерпуль" сафидаги энг ёмон ўйинларидан бирини ўтказди. Ҳозир мен Вирцнинг жисмоний ҳолати ёмон деб ўйламайман. Балки биз ҳозир унинг аслида қандай футболчи эканини кўряпмиз. Бош мураббий нимадир қилиши керак. Менинг жамоамда "Манчестер Сити"га қарши бўладиган кейинги ўйин учун Вирцга аниқ жой бўлмасди", — дея Каррагернинг сўзларини Daily Mail келтиради.

Жорий мавсумда 23 ёшли германиялик футболчи Англия Премьер-лигасида 5 та ўйин ўтказиб, 1 та голли узатма амалга оширган.

Киритилди: 10:53, 21.09.2026.
Ўқилди: 635 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик