Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Симеоне: "Ҳозир "Барселона" ҳаммадан кучли"

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Атлетико" клуби бош мураббийи Диего Симеоне "Барселона"нинг 2026/27 йилги мавсум бошидаги ўйинидан катта таассурот олганини айтди.

"Гўё "Барса" бутунлай бошқа спорт турида ўйнаётгандек таассурот қолдиради. Уларда марказий ҳужумчи йўқ эди, аммо Ямал ва Рафинья бор. Жамоа уйда ҳам, сафарда ҳам жуда яхши прессинг қилади. Улар рақибга ўйлаш учун вақт қолдирмайди.

Таваккал қилишади ва гол ўтказиб юборишдан қўрқишмайди. Ҳатто шундай таассурот борки, ўтказиб юборилган голлар уларни янада кучлироқ қилади. Ҳозирги пайтда улар энг яхши жамоа", — дея Симеоненинг сўзларини Решад Раҳман келтиради.

"Барселона" Ла Лигада кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозониб, 31 та гол урди. Каталонияликлар турнир жадвалида пешқадам бўлиб, энг яқин таъқибчисидан 5 очко олдинда бормоқда.

Киритилди: 11:49, 21.09.2026.
Ўқилди: 1229 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик