Англия миллий терма жамоаси навбатдаги йиғин олдидан яна икки футболчисини йўқотиши мумкин.
The Athletic журналисти Дэвид Орнстайннинг хабар беришича, "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд Англия терма жамоасининг яқин йиғинини ўтказиб юбориши кутилмоқда.
Шунингдек, жамоанинг яна бир футболчиси Кобби Майну ҳам жароҳат сабаб миллий терма сафида майдонга тушмаслиги мумкин.
Ҳозирча ҳар икки футболчининг тикланиш муддати ва терма жамоага қачон қайтиши борасида аниқ маълумот берилмаган.













